Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

"Ювентус" Нико Гонсалес учун "Атлетико"дан катта сумма талаб қилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" қанот ҳужумчиси Нико Гонсалеснинг "Атлетико"га доимий трансфери бўйича музокаралар давом этмоқда. Аргентиналик футболчи ўтган мавсумни Мадрид клубида ижара асосида ўтказган ва Диего Симеоне жамоасига қайтишни истамоқда.

Томонлар ўртасидаги аввалги келишувда 32 миллион евролик мажбурий сотиб олиш банди мавжуд эди. Аммо унинг фаоллашиши учун белгиланган шартлар бажарилмаган. "Атлетико" бу миқдорни тўлашни истамаяпти ва трансферни арзонроқ суммага амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, "Ювентус" ҳозир Гонсалес учун тахминан 25–30 миллион евро талаб қилмоқда, "Атлетико"нинг таклифи эса 20–22 миллион евро атрофида. Шу сабаб клублар ҳозирча якуний келишувга эриша олгани йўқ.

28 ёшли аргентиналикнинг Transfermarkt'даги бозор қиймати 22 миллион евро деб баҳоланган. Унинг "Ювентус" билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.

Киритилди: 12:57, 16.08.2026.
Ўқилди: 258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик