«Бенфика» дарвозабони Анатолий Трубин «Ювентус»га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, Турин клуби илгари португалияликлар томонидан сўралган 30 миллион еврони тўлашдан бош тортган бўлса-да, Трубин ҳали ҳам уларнинг трансфер рўйхатида турибди. Футболчининг ўзи ҳам «Бенфика»нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотгани сабабли клубни тарк этишга тайёр.
Янги мавсумда 25 ёшли дарвозабон Европа Лигаси саралаши доирасида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборди. Жорий мавсумдаги қолган учта учрашувда эса у захира ўриндиғида қолди.
Трубиннинг «Бенфика» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали украиналик посбоннинг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













