«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг трансфери Жоан Гампер Кубоги доирасидаги ўйингача ҳал бўлишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Barça Universal нашри журналист Нил Солуга таяниб хабар бермоқда.
Каталония клуби 30 ёшли футболчи Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубига қарши кечадиган баҳсдаёқ жамоа сафида бўлишини истамоқда.
Учрашув 19 август куни қайта таъмирдан чиққан «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Барселона»нинг янги мавсум учун қайдномаси ва таркиби мухлисларга расман таништирилади.
Олдинроқ «Барселона» «Манчестер Сити»га Родри учун бонуслар билан биргаликда умумий қиймати 70 миллион евро атрофидаги учинчи таклифни юборгани ва музокаралар якуний босқичда экани хабар қилинган эди.













