Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Ал-Ҳилол» янги тўпурар қидиради

Баҳо:
+ | -

Карим Бенземанинг «Ал-Ҳилол» билан тузилган шартномаси бекор қилиниши мумкин. Саудия клуби янги топ-ҳужумчини сотиб олиш учун француз футболчиси билан хайрлашишга тайёр. Бенземанинг «Ал-Ҳилол»даги келажаги жиддий сўроқ остида қолмоқда, деб хабар беради ижтимоий тармоқларда indykaila News.

Манба маълумотига кўра, «Ал-Ҳилол» Бензема билан шартномани икки томонлама розилик асосида бекор қилиши мумкин. Клуб бошқа кучли ҳужумчи билан келишувга эришсагина ушбу қадамни ташлайди. Бунинг сабабларидан бири — «Галатасарой» форварди Виктор Осимхенга бўлаётган қизиқишдир.

Бензема «Ал-Иттиҳод»дан кетгач, 2026 йилнинг февраль ойида расман «Ал-Ҳилол»га ўтган эди. У профессионал фаолиятини «Лион»да бошлаган, сўнг 2009 йилда «Реал Мадрид» билан шартнома имзолаб, у ерда 14 мавсум ўтказди ва 25 та соврин, жумладан 5 та Чемпионлар Лигаси титулини қўлга киритди. 2022 йилда Бензема «Олтин тўп»га сазовор бўлди. 2023 йилнинг ёзида у Мадридни тарк этиб, фаолиятини «Ал-Иттиҳод»да давом эттирди ва «Ал-Ҳилол»га ўтишдан олдин ушбу клуб билан Саудия Арабистони чемпионати ва Кубогини қўлга киритди.

Киритилди: 16:34, 16.08.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик