Кириш Регистрация
15/08 19:00 Қўқон-1912 2-1 Локомотив
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор

Романо Энцо Фернандес трансфери бўйича янги маълумот берди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни сотиб олиш имкониятини ҳали ҳам кўриб чиқмоқда. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, манчестерликлар лондонликлар белгилаган муддат ўтиб кетганидан кейин ҳам аргентиналик футболчининг вакиллари билан алоқани давом эттирган.

"Челси" Энцо бўйича 14 август, жума куни Британия вақти билан соат 17:00 гача 120 миллион фунтлик расмий таклиф қабул қилишини билдирган эди. Бироқ белгиланган вақтга қадар "Манчестер Сити" ёки бошқа клубдан бундай таклиф келиб тушмади. Шу сабаб лондонликлар ҳозирча футболчини 2026/27 йилги мавсумда жамоада олиб қолишни кутмоқда.

Шунга қарамай, Романо хабарича, "Сити" трансферга яна қайтиш имкониятини ички муҳокама қилмоқда. Клуб Энцо атрофидаги вазиятни кузатишда давом этяпти, аммо "Челси" талаб қилаётган маблағ келишув йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб турибди.

25 ёшли Фернандес "Манчестер Сити" томонидан Родрининг эҳтимолий ўринбосарларидан бири сифатида кўрилмоқда. "Сити" бош мураббийи Энцо Мареска аргентиналик ярим ҳимоячи билан аввал "Челси"да бирга ишлаган.

Киритилди: 16:48, 16.08.2026.
Ўқилди: 566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик