2026/27 йилги Англия Премьер-лигаси мавсуми мураббийлар борасида катта ўзгаришлар билан бошланади. Reuters маълумотига кўра, чемпионатдаги 20 клубдан рекорд даражадаги 9 таси янги доимий бош мураббий билан мавсумга киришади.
Энг катта ўзгаришлар етакчи клубларда кузатилди. "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиола ўрнини Энцо Мареска эгаллади, "Ливерпуль" Арне Слотдан кейин Андони Ираолани бош мураббий этиб тайинлади. "Челси" эса янги мавсумни Хаби Алонсо қўл остида бошлайди.
Шунингдек, Марко Розе "Борнмут", Пьер Саж "Кристал Пэлас", Альваро Арбелоа "Фулхэм", Гари О'Нил "Ипсвич", Маттиас Яйссле "Ньюкасл" ва Оливер Гласнер "Ноттингем Форест" бош мураббийига айланган.
2026/27 йилги мавсум олдидан янги мураббий тайинлаган АПЛ клублари:
- "Манчестер Сити" — Энцо Мареска
- "Ливерпуль" — Андони Ираола
- "Челси" — Хаби Алонсо
- "Борнмут" — Марко Розе
- "Кристал Пэлас" — Пьер Саж
- "Фулхэм" — Альваро Арбелоа
- "Ипсвич" — Гари О'Нил
- "Ньюкасл" — Маттиас Яйссле
- "Ноттингем Форест" — Оливер Гласнер.
Бу фонда "Арсенал" барқарорлик борасида ажралиб турибди. Микел Артета 2019 йил декабридан бери жамоани бошқариб келмоқда ва ҳозир АПЛда энг узоқ вақтдан бери ўз лавозимида ишлаётган мураббий ҳисобланади. У 2025/26 йилги мавсумда "Арсенал"ни 22 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпионлигига олиб келган.













