Кириш Регистрация

«Ньюкасл» Балеба учун 76 млн евро сарфлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» «Арсенал»га ўтиб кетган Бруно Гимараэснинг ўрнига «Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балебани номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «қарғалар» 22 ёшли камерунлик футболчини 65 миллион фунт (76 миллион евро) эвазига сотиб олишлари мумкин. Таъкидланишича, охирги икки мавсум давомида Балебани «Манчестер Юнайтед» ҳам кузатиб бораётган эди, бироқ ушбу ёзда Андрей Сантос харид қилингач, манкунианликларнинг унга бўлган қизиқиши пасайган.

Ўтган мавсумда Балеба «Брайтон» сафида 35 та ўйинда майдонга тушди, аммо маҳсулдор ҳаракатлар (гол ва ассист) билан ажралиб турмади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:02, 16.08.2026.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик