Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Ҳусанов "Арсенал"га қарши асосий таркибда майдонга тушади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг Англия Суперкубоги доирасида "Арсенал"га қарши учрашув учун асосий таркиби маълум бўлди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсни биринчи дақиқалардан бошлайди.

Энцо Мареска Ҳусановни Рубен Диаш ва Йошко Гвардиол билан бирга ҳимоя чизиғига жойлаштирган. Жамоа сардори вазифасини Диаш бажаради. Дарвозани Жанлуижи Доннарумма қўриқлайди.

Янги харид Эллиот Андерсон ҳам асосий таркибдан жой олган. Ҳужум учлигини Антуан Семеньо, Эрлинг Ҳоланд ва Жереми Доку ташкил этади.

"Манчестер Сити"нинг асосий таркиби:

Доннарумма — Ҳусанов, Диаш (сардор), Гвардиол, О'Райли — Ковачич, Андерсон, Фоден — Семеньо, Ҳоланд, Доку.

"Арсенал" — "Манчестер Сити" баҳси Кардиффдаги "Принсипалити" стадионида ўтказилади. Англия чемпиони "Арсенал" ва Англия кубоги соҳиби "Сити" ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

 
Киритилди: 17:52, 16.08.2026.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик