Янги мавсумга тайёргарлик доирасида «Тоттенхэм» ва «Хоффенхайм» клублари ўртоқлик ўйинида дуранг ўйнашди.
Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Германия клуби 16-дақиқада Адам Гложекнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобни очди. Голдан тўрт дақиқа ўтиб Бен Дэвис мувозанатни тиклади, танаффус олдидан эса Лука Уильямс-Барнетт лондонликларни олдинга олиб чиқди — 2:1. Иккинчи бўлимда «Хоффенхайм» жавоб тўпини киритди: 55-дақиқада Валентен Жандре (Алекс Хонайзер) мувозанатни тиклади.
Таъкидлаш жоизки, жамоалар кетма-кет иккита ўртоқлик ўйини ўтказишди. Бир кун олдин «Тоттенхэм» рақибидан устун келиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.













