Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

"Реал" Думфриснинг тақдимот санасини белгилади

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг янги ҳимоячиси Дензел Думфриснинг расмий тақдимот маросими 21 август кунига режалаштирилган. Бу ҳақда испаниялик журналист Бен Фернандес Сантос маълум қилди. Унинг қайд этишича, ҳозирча айнан шу сана асосий вариант сифатида белгиланган.

Мадрид клуби Думфрис трансферини 5 июль куни расман эълон қилган. Нидерландиялик футболчи "Интер"дан келиб қўшилди ва "Реал" билан 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган тўрт йиллик шартнома имзолади.

ОАВ маълумотига кўра, "Реал" 30 ёшли ўнг қанот ҳимоячисининг 20 миллион евролик товон пулини фаоллаштирган. Думфрис "Интер" сафида 207 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урган ва 28 та голли узатма берган.

Думфрис аллақачон "Реал" билан машғулотларга киришган. У 28 июль куни Жозе Моуриньо қўл остидаги илк расмий машғулотини ўтказган, бироқ футболчининг тақдимот маросими кейинга сурилган эди. 

Киритилди: 18:39, 16.08.2026.
Ўқилди: 706 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик