Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Пануччи: «Рамуш майдонда ҳақиқий ҳужумчидек ҳаракат қилади»

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби собиқ ҳимоячиси Кристиан Пануччи «ПСЖ»дан «россонери» сафига кўчиб ўтган португалиялик ҳужумчи Гонсалу Рамушнинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«У майдонда ҳақиқий, чинакам ҳужумчидек ҳаракат қилади. Унинг Чуквуэзега берган голли узатмаси юқори даражада бўлди. Тўғри, бу ҳали август ойидаги футбол, аммо мен «Милан»нинг келажаги борасида хотиржамман. Шунга қарамай, «Интер» бу мавсумда ўтган йилгидан ҳам кучлироқ бўлади», — деди Пануччи pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Пануччи 1993 йилдан 1997 йилгача «Милан» шарафини ҳимоя қилган, шунингдек, фаолияти давомида Мадриднинг «Реал» клубида ҳам тўп сурган.

Киритилди: 18:56, 16.08.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик