Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

Криштиану Роналду: «Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлади»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

«Эҳтимол, бу менинг футболдаги сўнгги йилим бўлади. Мен ортимда катта мерос қолдиришни хоҳлайман», — деди Роналду Vogue нашрига берган интервьюсида.

41 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Ан-Наср» сафида барча мусобақаларда 37 та учрашувда иштирок этиб, 30 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Роналду самарали ўйин кўрсатиб, бешта баҳсда уч марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Криштиану Роналду фаолияти давомида беш марта Чемпионлар лигаси ғолиби, Европа чемпиони (2016), икки карра Миллатлар лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, у миллий термалар тарихидаги энг кўп гол урган футболчи, Европа чемпионатлари, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Бундан ташқари, португалиялик юлдуз беш марта «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритган.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:24, 16.08.2026.
Ўқилди: 1924 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик