"Арсенал" ҳимоячиси Риккардо Калафьори Англия Суперкубоги доирасида "Манчестер Сити"га қарши учрашувда ҳисобни очди.
Италиялик футболчи старт ҳуштагидан атиги 23 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Opta маълумотига кўра, бу Англия Суперкубоги тарихида охирги 58 йил ичида учрашувнинг биринчи дақиқасида урилган илк гол бўлди.
Бундай ҳолат сўнгги бор 1968 йилда қайд этилган. Ўшанда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Бобби Оуэн "Вест Бромвич"га қарши баҳснинг дастлабки дақиқасида гол урган эди.













