Энцо Мареска "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатидаги илк соврин учун баҳсда мағлубиятга учради.
"Шаҳарликлар" Англия Суперкубоги учрашувида "Арсенал"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Мареска жорий ёзда клубни 10 йил бошқарган Пеп Гвардиола ўрнини эгаллаган эди. "Арсенал"га қарши баҳс италиялик мутахассиснинг "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатидаги илк расмий учрашуви бўлди.
Гвардиола "Сити"даги фаолияти давомида жами 20 та соврин қўлга киритган, шулардан 3 таси Англия Суперкубоги эди.
Мареска эса 2022–2023 йилларда Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги мураббийлар штабида ассистент сифатида ишлаган.













