Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

Родри душанба куни Барселонага учиб келади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандеснинг трансферини якунламоқда.

Якшанба куни маълум бўлганидек, клублар испаниялик футболчининг ўтиш шартлари бўйича келишиб олишди. Журналист Карлос Монфорнинг маълумотига кўра, «Барселона» 30 ёшли ярим ҳимоячи учун аллақачон хусусий самолёт банд қилиб қўйган. Футболчи Каталония пойтахтига душанба куни, маҳаллий вақт билан тахминан соат 19:00 да учиб келади.

Родри учун фақат тиббий кўрикдан ўтиш ва «кўк-анорранглилар» билан шартномага қўл қўйиш қолди. Трансфер қиймати 60 миллион еврони ташкил этади, бонуслар билан эса бу сумма 76,5 миллион еврога етиши мумкин.

23 август куни Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лигадаги юришини сафарда «Эльче»га қарши ўйин билан бошлайди.

Киритилди: 05:55, 17.08.2026.
Ўқилди: 735 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик