Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи даражаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Якшанба куни «канонирлар» Англия Суперкубоги учун кечган баҳсда «Манчестер Сити» устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Риккардо Калафьори, Кай Хаверц ва Мартин Эдегор муаллифлик қилишди.
Журналистлар испаниялик мутахассисга «Арсенал»нинг ярим ҳимоя чизиғини дунёдаги энг кучлиси деб ҳисоблайдими ёки йўқлиги ҳақида савол беришди.
«Ишонч билан айта оламанки, бу — «Арсенал»нинг энг яхши ярим ҳимояси. У айнан шундай кўринишда бўлиши керак: футболчиларнинг фазилатлари бир-бирини мукаммал тўлдиради, майдондаги мослашувчанлигимиз эса турлича рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатиш имконини беради. Бугун ҳам ўйин давомида тактикани ўзгартириб, буни яна бир бор исботладик. Учрашувнинг турли босқичларида ўйинчиларнинг кучли томонларидан турлича фойдаландик — бу бизнинг жуда муҳим устунлигимиздир», — деди Артета клуб матбуот хизматига.
21 август куни Лондон клуби Англия Премьер-лигасининг янги мавсум 1-тури доирасида ўз майдонида «Ковентри»ни қабул қилади.













