Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета Англия Суперкубоги-2026 доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйиндаги Мартин Эдегорнинг ижросига баҳо берди.
«Канонирлар» сардори учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди. Норвегиялик ярим ҳимоячи 48-дақиқада гол уриб, таблодаги якуний 3:0 ҳисобини ўрнатди.
«Эдегор турли сабабларга кўра беш-алти ойни ўтказиб юборди ва унга спорт формасини тиклаб олиш жуда қийин бўлди. Ишончим комилки, агар биз уни яхши жисмоний ҳолатда ушлаб тура олсак ва юкламаларни тўғри тақсимласак, бу мавсумда бутунлай бошқача Мартинни кўрамиз. Унинг ўзини кўрсатишга ва ҳаммага нималарга қодирлигини исботлашга бўлган иштиёқини ҳамиша кўрганман. Бу биз учун жуда муҳим», — дейди Артета «Арсенал» расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити»га қарши ўйинда «Арсенал» таркибида Риккардо Калафьори ва Кай Хаверц ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.













