Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Ираола: «Менимча, ўтган ҳафтадагига қараганда яхшироқ ўйнаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола Италиянинг «Комо» клубига қарши ўртоқлик ўйинида қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйлашимча, “қуруқ” ғалабадан сўнг ушбу кайфиятни ҳис қилиш биз учун муҳим эди. Шунга қарамай, биринчи бўлим иккинчисига қараганда яхшироқ чиқди, аммо ҳеч бўлмаганда уюшқоқлик билан ва хотиржам ўйнашда давом этдик ҳамда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбормай ғалаба қозондик. Буни ҳис қилишимиз керак эди.

Менимча, ўтган ҳафтадагига қараганда яхшироқ ўйнаяпмиз. Бироқ, кейинги ҳафтада бугунгидан ҳам кучлироқ бўламиз, деб умид қиламан. Бу табиий ҳол, лекин барибир биринчи бўлимларимиз иккинчисидан яхшироқ кечмоқда. Бугун кўплаб футболчилар 80-90 дақиқадан ўйнашди ва мушакларида торшишишларсиз ўйинни якунлашди. Шу сабабли жисмоний ҳолатни янада яхшилаш ва жиддий хатоларга йўл қўймаслик учун чарчоқ сезилганда ҳам диққат-эътиборни сақлаб қалиш лозим. Бу ўсиш, деб ўйлайман, аммо барибир — айниқса иккинчи бўлимда — бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз керак», — деди Ираола мерсисайдликларнинг расмий сайтига.

Учрашувда «Ливерпуль» сафида Коди Гакпо (23') ва Жереми Жаке (44') томонидан киритилган голлар ғалабани таъминлади.

Киритилди: 07:01, 17.08.2026.
Ўқилди: 626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик