Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Артета: «Умид қиламанки, бу қоидани ўзгартира оламиз»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета «Манчестер Сити»га қарши ўтказилган Англия Суперкубоги (3:0) баҳсида Габриэл Мартинелли, Итан Нванери ва Габриэль Жезуснинг қайдномага киритилмагани сабабини тушунтирди.

Испаниялик мутахассиснинг сўзларига кўра, клуб ўйин қайдномасига киритилиши мумкин бўлган футболчилар сони бўйича чекловларга дуч келган.

«Бу футболчиларни таркибга кирита олмаганимиздан жуда афсусдаман. Мен аллақачон АПЛдан ўйин қайдномасидаги футболчилар лимитини оширишни сўраяпман, чунки улар таркибда бўлишга лойиқ — бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Умид қиламанки, бу қоидани ўзгартира оламиз, токи футболчилар майдонга тушиши, ўйнаш имкониятига эга бўлиши ва кейинчалик жамоага ёрдам бериши мумкин бўлсин», — деди Артета Sky Sports нашрига.

Ҳозирда Англия чемпионатида иштирок этаётган клублар 21 ёш ва ундан катта бўлган 25 нафар футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин (21 ёшдан кичик футболчилар бу лимитга кирмайди). Шу билан бирга, ўйин қайдномасига жами 20 нафар футболчи (11 нафар асосий таркиб ва 9 нафар захира ўриндиғидаги ўйинчи) киритилишига рухсат берилган.

Киритилди: 07:15, 17.08.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик