Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Алиссон: «Биз катта нарсаларни орзу қиламиз, лекин кўп меҳнат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер Италиянинг «Комо» клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинидаги ғалабадан (2:0) сўнг янги мавсум олдидан ўз фикрлари ва кутилмалари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, жамоа Англия Премьер-лигасининг стартига тўлиқ тайёр.

«Биз катта нарсаларни орзу қиламиз, лекин кўп меҳнат қиламиз. Бизда ҳали янада яхшиланиш учун имконият ва жой бор, аммо энг яхши хабар шундаки, биз айнан шу ҳолатда ҳам ғалаба қозонмоқдамиз. «Ньюкасл»га қарши кечадиган дастлабки ўйинга айнан шундай кайфият билан ёндашишимиз керак», деди Алиссон.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» АПЛнинг янги мавсуми 1-турида сафарда «Ньюкасл Юнайтед»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 07:45, 17.08.2026.
Ўқилди: 644 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик