Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Ювентус» нима учун Эмилиано Мартинес трансферидан воз кечгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Ювентус» «Астон Вилла» ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинесни сотиб олиш фикридан қайтган.

Туринликлар 33 ёшли посбоннинг бармоғидаги муаммолардан хабар топгач, уни 6-7 миллион евро атрофидаги арзонлаштирилган нархда қўлга киритишга умид қилишган эди. Улар «Астон Вилла» ушбу жароҳат сабабли ён бериши керак деб ҳисоблашган, аммо Бирмингем клуби бу шартларга рози бўлмади ва битимни рад этди. «Ювентус» эса бундан ортиқ маблағ тўлашга тайёр эмас эди.

Мартинеснинг ўзи Италия гранди сафига ўтишни хоҳлаган. У Жаҳон чемпионати олдидан бармоғини синдириб олган, аммо операциядан бош тортгани сабабли оғриқлар ҳалигача сақланиб қолмоқда. Яқин орада футболчи барибир хирургик амалиётга рози бўлиши мумкинлиги харидорларни чўчитмоқда.

Киритилди: 08:02, 17.08.2026.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик