"Ливерпуль" клуби истиқболли вингер Рио Нгумоа билан янги шартнома имзолаш ниятида.
Transfer News Live нашри TEAMtalk маълумотига таяниб хабар беришича, мерсисайдликлар 17 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлаб юборган.
Нгумоа 29 август куни 18 ёшга тўлади. Манбага кўра, шундан кўп ўтмай унинг янги келишуви расман эълон қилиниши мумкин. Янги шартнома доирасида англиялик футболчининг маоши сезиларли даражада оширилиши, шунингдек, ўтказилган ўйинлар сони ва миллий жамоадаги иштирокига боғлиқ турли бонуслар ҳам назарда тутилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, "Ливерпуль" раҳбарияти Нгумоани ўз авлодининг энг катта иқтидорларидан бири деб ҳисобламоқда.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган.













