Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Моуриньо кўзи остидаги кўкариш қандай пайдо бўлганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоатчилик олдида кўзи ости кўкарган ҳолда кўриниш берди.

Якшанба куни "Қироллик клуби" Гельзенкирхенда Германиянинг "Шальке 04" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Баҳсдан кейин журналистлар португалиялик мутахассисдан юзидаги кўкариш қандай пайдо бўлгани ҳақида сўрашди.

"Машғулот вақтида тўп кўзимга тегди. Балки кўзойнак таққанимда бу кўкариш бўлмасди. Аммо вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди", — дея Моуриньонинг сўзларини Yahoo Sports келтиради.

"Реал" навбатдаги шанба куни Испания Ла Лигасининг янги мавсуми биринчи турида "Эспаньол"га қарши майдонга тушади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:30 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 11:00, 17.08.2026.
Ўқилди: 1147 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик