Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Савио «Тоттенхэм» билан 2032 йилгача шартнома шартларини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик вингери Савио яқин вақт ичида Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «шпорлар» 22 ёшли футболчи билан 2032 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Савионинг ўзи ҳам «Тоттенхэм»га ўтишни жуда истамоқда ва трансфер имкон қадар тезроқ амалга ошишини хоҳламоқда.

Қайд этилишича, футболчи билан музокараларда «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби муҳим роль ўйнаган. Мутахассис Савиони Лондон клуби лойиҳасига ишонтиришга муваффақ бўлган.

Савио ўтган мавсумда «Манчестер Сити» сафида барча мусобақалар доирасида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:19, 17.08.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик