Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Ковачич «Манчестер Сити»нинг асосий етакчиларини санаб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг 32 ёшли ярим ҳимоячиси Матео Ковачич жамоадаги мақоми ва етакчилик роли ҳақида фикр билдирди.

Хорватиялик футболчининг таъкидлашича, у ҳозир «шаҳарликлар» таркибидаги энг тажрибали ўйинчилардан бири ҳисобланади ва майдонда жамоа етакчиларидан бири бўлишга интилади.

«Ҳозир мен «Манчестер Сити»даги энг катта ёшли футболчилардан бириман. Албатта, етакчилардан бири бўлиш ёқимли. Мен майдонда етакчи бўлишга ҳаракат қиламан, аммо жамоамизда Рубен Диаш ва Эрлинг Холанд каби ажойиб футболчилар ҳам бор», — дея Ковачичнинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Аввалроқ «Манчестер Сити» Англия Суперкубоги учун баҳсда «Арсенал»га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учраган эди. Ковачич учрашувни асосий таркибда бошлаб, 79 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми биринчи турида 23 август куни ўз майдонида «Борнмут»ни қабул қилади.

Киритилди: 13:27, 17.08.2026.
Ўқилди: 703 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик