Кириш Регистрация
16/08 19:00 Насаф 1-2 Пахтакор
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи

"Боруссия Д" 23 ёшли Константелиас учун 30 млн еврогача тўлаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ПАОК ярим ҳимоячиси Иоаннис Константелиас трансфери бўйича келишувни якунлади. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар берди.

Манба маълумотига кўра, томонлар ўртасида тўлиқ келишувга эришилган ва барча зарур ҳужжатлар имзоланган. 23 ёшли футболчи якшанба куни Дортмундда тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. У янги клуби билан 2030 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Трансфернинг кафолатланган қисми 26 млн еврони ташкил этади. Бундан ташқари, келишувда яна 6 млн еврогача бонуслар кўзда тутилган.

Қайд этилишича, амалда битимнинг умумий қиймати тахминан 29-30 млн еврога етиши кутилмоқда. Шунингдек, ПАОК Константелиас келажакда бошқа клубга сотилса, кейинги трансфер суммасининг 15 фоизини олади.

Киритилди: 14:30, 17.08.2026.
Ўқилди: 319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик