Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Куртуа "Реал"нинг янги мавсум олдидан тайёргарлигига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа "Шальке"га қарши 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўртоқлик учрашувидан сўнг янги мавсумдан кутилмалари билан ўртоқлашди.

Бельгиялик голкипернинг таъкидлашича, жамоа мавсум стартига жиддий тайёргарлик кўрмоқда ва футболчилар юқори мақсадларга эришиш учун тўлиқ сафарбар бўлган.

"Жамоа жуда жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ҳамма ишга бутунлай берилгани кўриниб турибди. Биз ажойиб мавсум ўтказишга интиляпмиз", — деди Куртуа.

34 ёшли дарвозабон ўтган мавсумда "Реал" сафида 45 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 43 та гол ўтказиб юборган. Шу билан бирга, у 17 та баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлган.

Киритилди: 15:15, 17.08.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик