"Челси"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ҳамон "Манчестер Сити"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, "шаҳарликлар" белгиланган муддатда футболчи учун расмий таклиф юбормаган бўлса-да, Фернандес трансферига қизиқишини йўқотмаган.
Қайд этилишича, "Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска яқин вақт ичида аргентиналик футболчи билан шахсан учрашишни режалаштирмоқда. Мареска аввалроқ "Челси"да Фернандес билан бирга ишлаган.
Шунингдек, Родри, Тижжани Рейндерс ва Савионинг эҳтимолий сотувлари Англия вице-чемпиони учун молиявий жиҳатдан Фернандес трансферини амалга оширишни осонлаштириши таъкидланмоқда.
Агар келишув муваффақиятли якунланса, "Манчестер Сити" Энцо Фернандесни Родрининг тўғридан-тўғри ўринбосари сифатида кўрмоқда.













