Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Нванери "Арсенал"ни тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби 19 ёшли ярим ҳимоячиси Итан Нванери ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоани тарк этиш ниятида. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ёш футболчига "Милан" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Италия гранди вакиллари Нванерининг эҳтимолий трансфери юзасидан "Арсенал" билан аллақачон алоқага чиққан.

Қайд этилишича, трансфер бўйича якуний қарорни футболчининг ўзи қабул қилади.

Нванери ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг "Марсель" клубида ижара асосида ўтказди. У француз жамоаси сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Итан Нванерининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:21, 17.08.2026.
Ўқилди: 575 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик