Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Керкез Ираола ва Слот услуби ўртасидаги фарқни айтди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Милош Керкез Андони Ираола қўл остидаги иш услуби ўтган мавсумда Арне Слот давридагидан нимаси билан фарқ қилишини тушунтирди. Венгриялик футболчи аввалроқ "Борнмут"да ҳам испаниялик мутахассис қўл остида тўп сурган.

"Албатта, фарқ жуда катта. Биз анча агрессивроқ ўйнаяпмиз ва майдонда кўпроқ ишлашимиз керак. Бу осон эмас, аммо агар Чемпионлар лигаси ва АПЛ каби энг юқори даражада рақобатлашмоқчи бўлсангиз, худди шундай ўйнаш шарт", — дея Керкезнинг сўзларини Liverpool Echo келтиради.

Ҳимоячи янги тизимда ҳужумга қўшилиш учун кўпроқ эркинлик олганини ҳам таъкидлади.

"Мен олдинга ҳам, орқага ҳам тез-тез ҳаракат қила оламан. Энди менда кўпроқ эркинлик бор, майдон бўйлаб кўпроқ ҳаракатланаман ва жарима майдонига тез-тез тўп узатаман", — деди Керкез.

Футболчининг айтишича, Ираола ҳали "Борнмут"да ишлаган вақтидаёқ унга катта ишонч берган. Энди испаниялик мутахассис Керкездан чап қанотда ҳужумкор вазифаларда яна фаол фойдаланишни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Керкез "Ливерпуль"нинг ҳимоядаги ўйини устида ҳали ишлаши кераклигини қайд этди. Айниқса, вингерларнинг мудофаага қайтиб ёрдам бериши муҳим эканини таъкидлади.

"Ливерпуль" Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини 23 август куни сафарда "Ньюкасл"га қарши учрашув билан бошлайди.

Киритилди: 18:24, 17.08.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик