Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Родри бугун Каталонияга етиб боради

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри трансферини расмийлаштириш жараёнини бошлади. Испаниялик футболчи бугун, 17 август куни Барселонага етиб келади ва тўғридан-тўғри меҳмонхонага йўл олади. Бу ҳақда Sport.es журналисти Карлос Монфорт ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Манбага кўра, 18 август куни Родри шаҳар шифохоналаридан бирида тиббий кўрикдан ўтади. Шу куннинг туш пайтида уни "Барселона"нинг янги футболчиси сифатида расман таништириш режалаштирилган. Тақдимот маросими клуб офисларида бўлиб ўтади.

Аввалроқ "Барселона" ва "Манчестер Сити" Родри трансфери бўйича принципиал келишувга эришгани хабар қилинган эди. 30 ёшли испаниялик футболчи учун кафолатланган трансфер суммаси 60 млн еврони ташкил қилади. Каталонияликлар яна 11 млн еврони амалга ошиши нисбатан осон бўлган бонуслар кўринишида тўлаши мумкин.

Шунингдек, келишувда қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилгани сабаб трансфернинг якуний қиймати бундан ҳам юқори бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Родри 2019 йилдан буён "Манчестер Сити" сафида тўп суриб келмоқда. Англия клуби уни ўшанда "Атлетико"дан 70 млн евро эвазига харид қилган эди. Испаниялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Киритилди: 18:41, 17.08.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик