Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Канселу: "Маошимнинг бир қисмидан воз кечдим, аммо..."

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, 32 ёшли португалиялик ҳимоячи «Ал-Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиб, каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилди. Канселу «Барселона» билан икки йиллик шартнома бўйича келишиб олган. Футболчи бу борада фикр билдирди. 

«Мен жуда хурсандман, чунки айнан ўзим хоҳлаган жойимдаман. Бир ҳафта давомида алоҳида машғулот ўтказдим.

Мен маошимнинг бир қисмидан воз кечдим, аммо бу «Барселона»да ўйнаш учун эди, акс ҳолда ҳеч нарса бўлмасди.

Бу жуда ўзига хос клуб. Мен жамоага ёрдам бериш учун келдим ва кўплаб совринларни қўлга киритишга умид қиламан. Биз ажойиб жамоа тузяпмиз», — деди футболчи.

Киритилди: 19:00, 17.08.2026.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик