Италия ОАВ хабарларига кўра, «Атлетико Мадрид» вингери Нико Гонсалесга «Ювентус»дан ташқари «Милан» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қолаверса, «россонерилар» аргентиналик вингерни сўнгги дақиқаларда ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.
Tuttosport маълумотига кўра, «Милан» футболчининг талабини қондириш учун етарли маблағга эга. Шунингдек, бир нечта футболчини таклиф қилиши мумкин. Улар орасида Фикайо Томори ва Юссуф Фофана ҳам бор.
«Милан» трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар 12 нафаргача футболчи билан хайрлашиши мумкин.













