Кириш Регистрация

Ўзбекистон Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон миллий жамоаси Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Sports.kz хабар берди.

Ўзбекистонлик журналист Нарзулла Сайдуллаев маълумотига кўра, икки терма жамоа ўртасидаги учрашув сентябрь ойи охирида ўтказилиши кутилмоқда. Ҳозирча эҳтимолий баҳснинг аниқ санаси ва қаерда ташкил этилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Агар учрашув амалга ошса, у Ўзбекистон миллий жамоаси тарихидаги энг нуфузли ўртоқлик баҳсларидан бири бўлиши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси шу ёзда ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этди. K гуруҳидан жой олган жамоа Колумбияга 1:3, Португалияга 0:5 ва Конго Демократик Республикасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани гуруҳ босқичида якунлади.

Аргентина эса ЖЧ-2026да финалга қадар етиб борди. Амалдаги жаҳон чемпионлари яримфиналда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Аргентиналиклар ҳал қилувчи голни қўшимча вақтда киритди.

Финалда Аргентина Испанияга қарши баҳс олиб бориб, қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 106-дақиқасида Ферран Торрес ғалаба голини урди ва Аргентина жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлди.

Киритилди: 22:20, 17.08.2026.
Ўқилди: 1429 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик