Кириш Регистрация
12/09 00:00 Севилья 1-0 Валенсия
12/09 17:00 Расинг 2-1 Алавес
12/09 18:00 Женоа 1-1 Фрозиноне
12/09 19:00 Борнмут 2-2 Брентфорд
12/09 19:00 Астон Вилла 1-2 Ноттингем Форест
12/09 19:00 Челси 2-2 Халл Сити
12/09 19:00 Кристал Пэлас 2-3 Ипсвич
12/09 19:00 Ливерпуль 0-0 Фулхэм
12/09 19:15 Осасуна 0-2 Эспаньол
12/09 21:00 Лацио 2-2 Милан
12/09 21:30 Атлетик Бильбао 1-1 Эльче
12/09 21:30 Тоттенхэм 0-0 Эвертон
12/09 23:45 Аталанта 1-2 Кальяри
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити

Мареска Грилишнинг келажаги ва Буадди трансфери ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Энцо Мареска Англия Суперкубогида "Арсенал"га қарши 0:3 ҳисобида якунланган учрашувда Жек Грилишнинг ўйинига баҳо берди ва футболчининг келажаги ҳақида фикр билдирди.

"Умуман олганда, Жек Грилиш яхши ўйнади, деб ҳисоблайман. Ҳозир ҳам жамоада бўлган футболчилар ҳар куни ишлашни исташмоқда. Агар улар бунга муносиб бўлса, ўйин амалиётига эга бўлади.

Унинг келажаги бўйича қарор қабул қилинганми? Ҳозир трансфер ойнаси очиқ. Шунинг учун кейин нима бўлишини кўрамиз", — деди Мареска.

Италиялик мутахассис "Лилл" ярим ҳимоячиси Айюб Буаддининг эҳтимолий трансфери ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Айюб Буадди? У ҳали ҳам "Лилл" футболчиси. Аммо ҳар қандай янги трансфер ёки янги футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, улар қанчалик тез жамоага қўшилса, шунчалик яхши. Чунки бир ҳафтадан кейин Премьер-лигадаги иштирокимизни бошлаймиз.

Улар биз билан қанчалик эрта иш бошласа, шунчалик яхши бўлади. Чунки шу орқали биз айнан қандай футбол ўйнамоқчи эканимизни ҳам тезроқ тушуниб олишади", — дея Маресканинг сўзларини манба келтиради.

"Манчестер Сити" яқин вақт ичида янги футболчилар билан таркибни кучайтириши мумкин. Мареска эса эҳтимолий янги аъзоларни Премьер-лига стартига қадар жамоа машғулотларига жалб қилиш тарафдори эканини очиқ билдирди.

Киритилди: 22:37, 17.08.2026.
Ўқилди: 845 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик