Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Валенсия» Федерико Кьеза трансфери бўйича «Ливерпул»га мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Валенсия» «Ливерпул» қанот ҳужумчиси Федерико Кьезага қизиқиш билдирмоқда. Испаниялик журналист Фран Гуайтанинг хабар беришича, клуб футболчининг трансфер шартларини билиш учун мерсисайдликларга расмий сўров юборган.

Испания клуби трансферлар ойнасининг сўнгги қисмида ҳужум чизиғига юқори савияли футболчи қўшишни режалаштирган. «Валенсия» раҳбарияти жамоа ўйинига дарҳол таъсир кўрсата оладиган ва мухлисларда қизиқиш уйғотадиган номзод изламоқда.

Кьеза «Ливерпуль» сафига «Ювентус»дан тахминан 10 млн фунт эвазига келиб қўшилганди. Бироқ италиялик футболчи «Энфилд»да асосий таркибдан муқим жой эгаллай олмади ва кўпинча захирадан майдонга тушди.

Собиқ бош мураббий Арне Слот даврида ҳужум чизиғидаги кучли рақобат Кьезанинг мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишига тўсқинлик қилди. Янги мураббий Андони Ираола эса 29 ёшли вингерга ўзини яна бир бор кўрсатиш имкониятини бермоқда.

Ҳозирча Кьезанинг «Ливерпул»дан кетишга тайёр ёки тайёр эмаслиги номаълум. «Валенсия» эса футболчи жамоасини алмаштиришга қарор қилса, унинг асосий вариантларидан бири бўлиши мумкин. Томонлар ўртасида ҳозирча расмий музокара ёки трансфер таклифи ҳақида хабар берилмаган.

Киритилди: 22:58, 17.08.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик