Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Галатасарой» Бруну учун улкан маош тайёрлади

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олиш учун катта маблағ сарфлашга тайёр. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Манбага кўра, Туркия чемпиони манкунианликларга бонуслар билан бирга 50 млн еврога етадиган таклиф юбормоқчи. Унинг 35 млн евроси кафолатланган тўлов, яна 15 млн евроси турли шартларга боғлиқ бонуслардан иборат бўлади.

Португалиялик ярим ҳимоячига йилига 21 млн евро соф маош ва тўрт йиллик шартнома таклиф қилиниши кутилмоқда. Битимни имзолаганлик учун футболчига қўшимча 4 млн евро бонус ҳам тўланиши мумкин.

Туркиядаги солиқ тизими ҳисобга олинса, Фернандешнинг соф даромади Англияда ҳозир олаётган маблағидан деярли икки баравар кўп бўлади.

Бироқ «Манчестер Юнайтед» 31 ёшли сардорини сотишни режалаштирмаяпти ва уни жамоанинг келгуси режаларида муҳим футболчи деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, «Галатасарой» яқин кунларда расмий таклиф билан чиқиши мумкин.

Трансфер жараёнини Истанбул клуби президенти Дурсун Ўзбек шахсан назорат қилаётгани айтилмоқда. Якуний қарор кўп жиҳатдан «Манчестер Юнайтед»нинг қатъий позицияси ва Фернандешнинг истагига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 23:03, 17.08.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик