Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Арсенал» Осимхен трансфери бўйича «Галатасарoй»га мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби «Галатасарoй» ҳужумчиси Виктор Осимхенни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқишда давом этмоқда.

Журналист Фуркан Базоглунинг хабар қилишича, «канонирлар» Туркия Суперлигаси грандига хат юбориб, 27 ёшли нигериялик футболчининг трансферига қизиқиш билдиришган. Бироқ Стамбул клуби раҳбарияти лондонликлардан аниқ ва расмий таклиф кутмоқда.

«Галатасарoй» президенти Дурсун Ўзбек форвард учун 130 миллион евродан кам бўлмаган маблағ талаб қилмоқда ва «Арсенал» ушбу молиявий талабдан хабардор.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Виктор Осимхеннинг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳолаган. Унинг «Галатасарoй» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 06:01, 18.08.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик