Италиялик собиқ футболчи Артуро ди Наполи Италия Кубогида камтаргина «Мантова»га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган «Лацио»нинг келажагига жуда скептик муносабат билдирди. Унинг фикрича, римликларнинг бу мавсумдаги асосий вазифаси А Серияда жон сақлаб қолиш бўлади.
«Гаттузо мураккаб вазиятларда ишлашга ўрганиб қолгани факт, аммо жамоадаги ҳолат жиддий хавотир уйғотмоқда. Шахсан мен «Лацио» ва лигада қолиш учун курашадиган жамоалар ўртасида катта фарқни кўрмаяпман», — деди ди Наполи cittaceleste.it нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, «Лацио» ўтган мавсумни А Серия турнир жадвалида 9-ўринда якунлаган эди. Рим клуби ўз тарихида икки марта — 1974 ва 2000 йилларда Италия чемпиони бўлган.













