Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Марио Хила «Милан»га кўчиб ўтиб, собиқ жамоадоши Лука Модрич билан яна бир жамоада бирлашди. У бу ҳолатни «тақдирнинг совғаси» деб атади.
«Милан»да Лука билан бирга бўлиш — мен учун тақдирнинг ҳақиқий совғаси. Менга у билан мулоқот қилиш ва маслаҳатларига қулоқ солиш жуда ёқади. Ишончим комилки, унинг ёрдами билан ўйинчи сифатида маҳоратимни сезиларли даражада ошираман ва энг муҳими, менталитетимни мустаҳкамлайман», — дейди Хила.
Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг 1-турида «Милан» 23 август, якшанба куни «Торино»га қарши майдонга тушади.













