Италиялик собиқ футболчи Артуро ди Наполи А Сериянинг янги мавсуми ҳам ўтган йилги сценарий бўйича ўтишига шубҳа қилмаяпти. У мураббий алмашинувига қарамай, Миланнинг «Интер» клубига асосий рақиб сифатида яна «Наполи»ни кўрмоқда.
«Ҳозирги кунда асосий фаворитлар гуруҳида «Интер»га муаммо туғдира оладиган ягона жамоа — бу «Наполи». Мен «Ювентус»га ҳам озгина умид боғлаяпман, аммо «Милан»нинг имкониятлари менга ишончли кўринмаяпти. Бунинг устига, «россонери»га чиройли гапирадиган, лекин ўз сўзларини майдонда исботлаши керак бўлган мураббий келди. Муаммолар сақланиб қолмоқда», — деди ди Наполи fcinter1908.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Италия чемпионатининг янги мавсуми шу ҳафтанинг охирида бошланади.













