«Милан» яқин орада «Страсбург» вингери Диегу Морейранинг трансферини якунлайди.
Жанлука Ди Марцио берган маълумотга кўра, «россонери» Бельгия терма жамоаси аъзоси учун 45 миллион евро тўлайди. Яна 20 миллион евро бонус сифатида кўзда тутилган бўлиб, уларнинг баъзиларини қўлга киритиш осон, баъзилари эса мураккаб шартларга боғланган.
Ҳужумнинг иккала қанотида ва ҳимоянинг чап томонида ўйнай оладиган 22 ёшли футболчи 18 август куни соат 12:00 да тиббий кўрикдан ўтиш ва «Милан» билан шартнома имзолаш учун Италияга етиб келади.
Ўтган мавсумда Морейра Франция Лига 1 мусобақасида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди, 6 та голли узатма берди ва 4 та сариқ карточка олди. ЖЧ-2026 турнирида эса Диегу Бельгия терма жамоаси таркибида фақат битта ўйинда иштирок этди.













