Олдинроқ Турин клуби «россонери» ярим ҳимоячиси Юссуф Фофанага қизиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Sky Sport маълумотларига кўра, «Юве» анчадан бери қизиқиш билдириб келаётган марказий ҳимоячи Фикайо Томорини ҳам кузатишда давом этмоқда.
Таркибда Юссуф ва Фикайо мураббий Рубен Аморимнинг қарорига кўра «Милан» томонидан трансферга қўйилган ўйинчилар рўйхатига киритилганини таъкидлаш жоиз.
Томори ўтган мавсумда А Серияда 33 та ўйин ўтказиб, 2 та ассист қайд этди, 6 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди.
Фофана ҳисобида эса 33 та ўйинда 2 та гол, 3 та ассист ва 5 та сариқ карточка бор.













