«Челси» сардори ва ҳимоячиси Рис Жеймс «Реал Сосьедад»га қарши ўртоқлик ўйинидаги ғалабадан (3:1) сўнг майдонга қайтгани ва янги мавсумга тайёргарлик ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоа яхши ўйин кўрсатди. Майдонга қайтганимдан хурсандман, чунки мавсум бошланишига бор-йўғи бир ҳафта қолди. Танаффус жуда қисқа бўлди, шу сабабли кечаги ўйин давомида ўзимни ёмон ҳис қилмадим. Шароитлар мураккаб, жуда иссиқ эди, лекин ўзимни аъло даражада ҳис қиляпман. Жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олиш керак, аммо кечаги кун олдинга ташланган яхши қадам бўлди. Танаффус ҳамма хоҳлаганидан кўра қисқароқ бўлгандир, лекин сафга қайтганимдан хурсандман», — дейди Жеймс клуб расмий сайтига берган интервьюсида.













