Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Родри "Барселона" трансферини якунлаш учун тиббий кўрикдан ўтгани келди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес "Барселона"га трансферини якунлаш учун Каталония пойтахтига етиб келди. Испаниялик футболчи тиббий кўрикдан ўтгач, клуб билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, "Барселона" ва "Манчестер Сити" 30 ёшли футболчининг трансфери бўйича келишувга эришган. Британия манбалари келишув қийматини 65,4 млн фунт атрофида баҳоламоқда. Родри каталонияликлар билан тўрт йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Родри Барселонага келгач, янги клуби сафида ўйнаш имкониятини "орзу" деб атади. Энди трансфернинг тўлиқ якунланиши учун футболчининг тиббий текширув натижалари ва зарур ҳужжатларни расмийлаштириш қолган.

Испаниялик таянч ярим ҳимоячиси 2019 йилдан бери "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У Англия клуби билан тўрт марта Премьер-лига ғолиби бўлди, шунингдек, 2022/23 йилги мавсумда Чемпионлар лигасини қўлга киритди. Родри финалда "Интер" дарвозасига ҳал қилувчи голни урган эди.

Родри 2024 йилда "Олтин тўп" соҳибига айланган. У, шунингдек, Испания терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги муваффақиятида муҳим роль ўйнаган.

Тиббий кўрик муваффақиятли ўтса, "Барселона" Родри трансферини расман эълон қилиши кутилмоқда. Каталония клуби уни янги мавсум олдидан ярим ҳимоя чизиғини кучайтирувчи асосий трансферлардан бири сифатида кўрмоқда.

 

Киритилди: 12:17, 18.08.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик