Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Суперлига: 18-турни ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-турида иштирок эта олмайдиган футболчилар рўйхати маълум бўлди. Профессионал футбол лигаси тақдим этган маълумотга кўра, навбатдаги турни жами 14 нафар футболчи ўтказиб юборади.

Энг катта йўқотиш "Андижон" ва "Қўқон-1912" клубларида — ҳар икки жамоадан уч нафардан футболчи навбатдаги баҳсда майдонга тушмайди.

18-турни ўтказиб юборадиган футболчилар:

  • "Андижон" — Мартин Боакье, Усмонали Исмоналиев, Муҳаммадкарим Тоиров;
  • "Бухоро" — Муҳаммад Йўлдошев;
  • "Локомотив" — Алексей Козлов;
  • "Насаф" — Жавоҳир Искандаров;
  • "Навбаҳор" — Шерзод Жўраев;
  • "Нефтчи" — Икромжон Алибоев;
  • ОКМК — Азиз Холмуродов;
  • "Пахтакор" — Муҳаммадрасул Абдумажидов;
  • "Қизилқум" — Достон Турсунов;
  • "Қўқон-1912" — Муҳаммадамирхон Қодиров, Одилжон Ғаниев, Жасурбек Ёқубов.

Айниқса, "Андижон" навбатдаги учрашувга сезиларли йўқотишлар билан чиқади. Жамоа 19 август куни сафарда "Машъал"га қарши баҳс олиб боради.

"Қўқон-1912" ҳам бирданига уч футболчисисиз қолади. Қўқонликлар 19 август куни "Бунёдкор" меҳмони бўлади.

Тур доирасидаги дастлабки ўйинлар 18 август куни ўтказилади. Жумладан, "Сўғдиёна" — "Қизилқум" ҳамда "Бухоро" — "Нефтчи" учрашувлари шу кунга белгиланган.

18-тур баҳслари 21 августгача давом этади. "Пахтакор" турнинг сўнгги кунларидан бирида ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади.

Киритилди: 12:22, 18.08.2026.
Ўқилди: 1050 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик