"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Брэдли Баркoла ва Иброҳим Мбайенинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб беришни истамади.
"Уларнинг келажаги ҳақида айтиб бера оласизми?" деган саволга испаниялик мутахассис:
"Трансфер бозори ҳақида ҳаммаси якунлангач гапираман. Раҳмат, хайр", — дея жавоб берди.
Ҳар икки футболчи ҳам сўнгги пайтларда "Ливерпуль"га ўтиш билан фаол боғланмоқда. Баркoла ва Мбайе "ПСЖ"нинг Франция Суперкубогида "Ланс"га қарши ўйини қайдномасидан ҳам жой олмаган, бу эса уларнинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишларни кучайтирди.
Ҳозирча Луис Энрике футболчиларнинг клубда қолиши ёки кетиши бўйича аниқ маълумот беришдан бош тортмоқда.













