"Боруссия Дортмунд" "Барселона" ҳимоячиси Эктор Фортга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Sky Sport Germany маълумотига кўра, футболчининг ўзи ҳам Германия клубига ўтиш вариантига ижобий қарамоқда.
"Дортмунд" ва "Барселона" ўртасида тўғридан тўғри музокаралар аллақачон бошланган. Немис клуби 20 ёшли ўнг қанот ҳимоячисини ижарага олишни афзал кўрмоқда ва трансферни якунлаш устида фаол ишлаяпти.
Форт ўтган мавсумни ижара асосида "Эльче"да ўтказган. У "Барселона" билан 2029 йилгача шартномага эга.
Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган, аммо Форт "Дортмунд"нинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш учун асосий номзодларидан бири ҳисобланади.













