Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Фермин Лопес: "Флик туфайли жуда катта ўсишга эришдим"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан ўртасидаги илиқ муносабатлар ҳақида гапирди.

"Бизда жуда яхши муносабатлар шаклланган. У дастлабки кунларданоқ менга нафақат футбол майдонида, балки унинг ташқарисида ҳам ёрдам берди. Шу икки йил ичида Флик туфайли жуда катта ўсишга эришдим. Унинг қўл остида ўзимни жуда яхши кўрсатяпман", — дея Лопеснинг сўзларини diariARA нашри келтирди.

Флик "Барселона"ни 2024 йилда қабул қилиб олган. У каталонияликлар билан икки марта Испания чемпиони бўлди, шунингдек, мамлакат Кубоги ва икки бор Суперкубокни қўлга киритди.

61 ёшли германиялик мутахассиснинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:35, 18.08.2026.
Ўқилди: 581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик