"Астон Вилла"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Коста Неделькович "Рейнджерс"га ўтишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Глазго клуби Сербия миллий жамоасининг 20 ёшли футболчисини мавсум охирига қадар ижарага олиш бўйича келишувга эришган. Битимда Недельковични 4 миллион фунт эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.
Шу билан бирга, агар ҳимоячи "Рейнджерс" сафида белгиланган миқдорда ўйин ўтказса, уни сотиб олиш банди мажбурий тус олади.
Неделькович сўнгги бир ярим мавсумни ижара асосида "РБ Лейпциг" таркибида ўтказди.
"Астон Вилла" эса, ўз навбатида, "Вест Хэм"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака трансфери устида ишлашни давом эттирмоқда.













